Жамият | 09:40 / 30.12.2019
11739
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳайдовчининг эътиборсизлиги бир кишининг ўлими билан тугаган ЙТҲга олиб келди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

2019 йил 28 декабрь куни соат 15:40ларда, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-138 “Шаҳрихон-Асака-Марҳамат-Қизилқия” автомобиль йўлининг 30-км.да ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Олтинкўл туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган А.Р. “Матиз” русумли автомобилини бошқараётиб, огоҳлантириш чироғини ёқмасдан орқага қайрилганида, бир йўналишда орқасидан келаётган ҳайдовчи, Булоқбоши туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган Қ.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобили “Матиз” русумли автомобилининг ён қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Натижада “Матиз” русумли автомобиль йўловчиси Андижон шаҳрида яшаган, 1969 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган ва Марҳамат туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган Т.И. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Мавзуга оид