Жаҳон | 22:16 / 07.01.2020
8660
1 дақиқада ўқилади

Москва вилоятидаги ёнғинда 8 нафар тожикистонлик мигрант ҳалок бўлгани айтилмоқда

Фото: Москва вилояти фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси / ТАСС

Москва вилоятининг Раменский туманидаги иссиқхона хўжалигида содир бўлган ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, бир киши шифохонага ётқизилди.

Қурбонлар Тожикистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда. Баъзи манбаларга кўра, улардан бири Вьетнам фуқароси ҳам бўлиши мумкин.

Россия ФВВдан маълум қилишларича, тонгги соат 05:00 атрофида бошланган ёнғин 240 кв.м. майдонни қамраб олган. Дастлабки ўрганиш хулосаларига кўра, ёнғинга иситиш приборларидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

ТАСС манбасига кўра, иссиқхона жойлашган ер участкаси Озарбойжон фуқаросига тегишли. У ерда асосан чет эллик муҳожирлар лола етиштириш билан шуғулланишади.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Вафот этганларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид