Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Измирдаги мебел дўконидан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 1 январь куни Измир шаҳридаги мебель дўконларидан бирида у ерда ишловчи Ўзбекистон фуқароси А.А.нинг жасади топилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
ТИВ хабарига кўра, бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда А.А.нинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам беришга тайёр.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ва Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Мавзуга оид
02:16 / 18.09.2024
Туркияда кўзни бўяшда ишлатилган 8,2 минг йиллик тошқалам топилди
20:06 / 12.09.2023
Самарқанд – Измир йўналишида авиақатновлар йўлга қўйилади
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022