Давлат хизматини кўрсатишдаги энг кўп қонунбузарлик архитектура-қурилиш соҳасида
2019 йил давомида давлат хизматларини кўрсатишда энг кўп қонунбузилиш ҳоллари архитектура-қурилиш соҳасида кузатилган.
Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи Илҳомжон Абдусатторовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«ДХА давлат хизматларини кўрсатишда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш билан бирга, бошқа органларнинг бу борадаги фаолияти устидан назорат ҳам олиб боради. Давлат хизматларини кўрсатишдаги ноқонуний ҳаракатлар энг кўп архитектура-қурилиш соҳасида, шунингдек, кадастр, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат тизимларида қайд этилган», – деди Абдусатторов 17 январь куни матбуот анжуманида.
Маълум қилинишича, 2019 йил давомида йўл қўйилган 170 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатларининг 150 мингтаси – аризаларни вақтида кўриб чиқмаслик, мингга яқини кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш, қолганлари ДХМ орқали кўрсатилиши белгиланган хизматларни ҳам фуқароларга тўғридан тўғри кўрсатиш билан боғлиқ.
«Айрим давлат идоралари ўз маълумотлар базасини ҳалигача электрон кўринишга ўтказмаган. Бу эса давлат хизматининг тезкор ва шаффоф тарзда амалга оширилишига йўл қўймайди. Инсон омили мавжуд экан, керакли сифатга эришиш қийин», − дея қўшимча қилди ДХА Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Абдусатторов.
Мавзуга оид
14:02 / 03.08.2022
Расмий ҳужжатларга электрон апостил қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тўлиқ ишга тушди
17:45 / 28.07.2022
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Мобил-ID тизими жорий этилмоқда
17:43 / 28.07.2022
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 6 ойда 72 717 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган
10:58 / 27.07.2022