Бердиев ва Абрамов Ўзбекистон олимпия жамоаси билан учрашиб, футболчиларни руҳлантиришди
Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида олимпия жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов Таиландга етиб келишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати.
Тошкентдан етиб келган ҳар икки мутахассис олимпия жамоаси вакиллари билан учрашиб, уларни руҳлантирганлар.
«Йигитлар, биз Тошкентда барча ўйинингизни кўриб турдик. Ҳа, Кореяга қарши ўйин қийин бўлди. Лекин мусобақани кузатиб бораётган мутахассис сифатида шуни айта оламанки, бошқа ҳеч бир жамоанинг сизлардан устун жойи йўқ. Жаноб Друлович яхши мураббий. Ишонамизки, бу кишидаги бор тажриба сизларни керакли натижага эришишингиз учун етарли. Буёғига ҳар бир рақибни «янчиб» ташлаш керак. Насиб қилса, Кореядан финалда реванш оламиз», – деди «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.
«Барчангизнинг имкониятингизни яхши биламиз. Сизлар ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишга жуда яқин турибсизлар. Буёғига ҳам бўшашмасдан фақат, олға ҳаракат қилиш керак. Уйда ота-онангиз ва халқимиз сизлардан ғалаба кутишмоқда», – дея фикр билдирган Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов.
«Мураббийлар жамоамизнинг БААга қарши баҳси олдидан қўллаб-қувватлаш учун келишган ва Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штабининг фаолиятига асло халал беришмайди» - дея ёзилади манбада.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия жамоаси 19 январь куни чорак финал босқичида БАА олимпия жамоасига қарши майдонга тушади. Бангкокдаги ўйин соат 18:15да бошланади.
Мавзуга оид
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024
Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди
22:43 / 03.05.2024
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади
16:30 / 30.04.2024