Ўзбекистон | 09:08 / 23.01.2020
87680
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати ижро этувчи тузилмасида жиддий ўзгаришлар юз берди (батафсил)

Фото: KUN.UZ

Президент “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири лавозими;

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти;

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти;

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти;

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти тугатилди.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига:

а) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари; 

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилди;

б) қуйидагилар:

Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;

Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти;

Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг бош вазирига ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди

Белгиланишича:

қўшимча 6 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида штат бирлигини 2 нафарга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2 нафарга ва Адлия вазирлиги тизимида 2 нафарга қисқартириш ҳисобидан;

қўшимча 7 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Мавзуга оид