Жамият | 14:30 / 24.01.2020
31861
4 дақиқада ўқилади

Хайрия: Отасиз ўсган йигит фарзанди отасиз қолишидан қўрқмоқда

Ўткинчи дунёга келган ҳар бир бандага унинг сабри етгунчалик синов келади. Кимнингдир мол-мулкига мусибат етса, яна кимнингдир тан-сиҳатлигига путур етади. Шундайлардан бири оғир дардга чалинган ҳамюртимиз Феруз Аҳроровдир.

2-гуруҳ ногирони бўлган Феруз 29 ёшда. Навоий шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун тақдим этилган кўп қаватли тураржойда истиқомат қилади.

Ферузда 6 йилча олдин гепатит В аниқланган ва бу жигар циррозига олиб келган. Кейинчалик унда гепатит Д вируси ҳам борлиги маълум бўлган. Ферузга вирус этиологияли жигар циррози, HbsAg ва HBV ижобий, Чайлд-пью бўйича декомпенсация босқичи ташхиси қўйилган.

Бугунги кунда бемор портал гипертензия, спленомегалия, Асцит, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши каби асоратлардан азият чекмоқда. Охирги маротаба қизилўнгачида қон кетиши оқибатида жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирган. Яқингинада 10 кун мобайнида комага ҳам тушиб қолган… 

Таъкидлаш ўринлики, Ферузнинг аҳволи кундан кун оғирлашмоқда. Даволаниш учун эса, катта миқдорда пул зарур. Ҳиндистонда жигар алмаштириш амалиётини ўтказиш учун 360 миллион сўм маблағ талаб этилади.

Ҳаётда катта орзуларини рўёбга чиқаришни хоҳлаётган, фарзандининг камолини кўришни истаётган ҳамюртимиз ёрдам қўлини чўзиб, хайр-саховатли юртдошларидан эҳсон қилишларини сўрамоқда. Kun.uz таҳририяти ҳам саховатпеша ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, моддий торликда қолган яна бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилиш борасида ҳисса қўшишга ундайди.

Шубҳасиз, ҳар бир қилинган заррачалик яхшиликнинг ажри-мукофоти бор. Эҳсон қила олмайдиган узрлиларимиз эса, унинг ҳақига дуои-хайрлар қилиб қўйишса, зора дуолари шарофатидан Аллоҳ Ферузга шифойи комил берса...

Ушбу муборак кунлар арафасида Аллоҳ қилган ҳар бир хайрли ишларингизнинг савобларини мисқол-мисқол кўпайтириб берсин!

Аҳроров Феруз
Пластик карточка рақами: 8600 0423 8770 4439
AGROBANK Навоий вилояти ҳудудий филиали
МФО: 00197
ИНН: 200007371
нақд пулсиз - 2312 0000 9000 0019 7001
нақд пул - 2311 6000 4000 0019 700
Телефон рақами: +998973672725

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид