Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни бошлади
Хитой касалликлар профилактикаси ва уларни бошқариш марказида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ишлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда China Daily нашри ёзмоқда.
Манбада айтилишича, бу борада ишлаган олимлар вируснинг хавфлилик даражасини аниқлаб унга қарши вакцина ишлаб чиқаришни уддалаган.
«Биз пневмония чақирувчи янги типдаги коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқаришни ҳам бошлаймиз»,— дейди марказ раҳбари Сюй Вэньбо.
Олдинроқ Хитойда коронавирус кутилганидан тезроқ тарқалгани ва бир кун ичида у билан оғриганлар сони уч бараварга кўпайгани айтилганди. Ҳозиргача коронавирусдан 56 киши ҳалок бўлган, 2 мингга яқин киши зарарланган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021