Ўзбекистон | 11:11 / 13.02.2020
12597
2 дақиқада ўқилади

Ҳайвонларни овлашга 3 йиллик мораторий жорий қилиниши мумкин

Ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга мораторий жорий қилиш мўлжалланмоқда

Фото: Getty Images

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Қизилқум давлат қўриқхонаси ва Ҳисор тоғ-арча давлат қўриқхоналарини ов туризми учун шароитлар яратган ҳолда миллий боғларга айлантириш бўйича таклифлар киритади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экологик партия ва жамоатчиликнинг ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга мораторий жорий қилиш бўйича таклифи маъқулланиши мумкин.

Белгиланишича:

а) мораторий 2020 йил 1 мартидан 2023 йил 31 декабрига қадар амал қилади;

б) мораторий даврида, масъулиятли ташкилотлар томонидан ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар бериш тақиқланади, ушбу бандда назарда ҳоллардан мустасно;

в) мораторий фан ва тиббиёт мақсадларида ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга амал қилмайди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ов туризмни ривожлантириш мақсадида:

а) Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи таклиф киритади:

ҳайвонларга ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қийматини ошириш;

браконьерлик учун, айниқса Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан масъулиятни кучайтириш;

ов учун рухсатнома бериш жараёнини электрон шаклга ўтказиш;

ов хўжалигининг тегишли инфратузилмасини (фазенда, ҳайвонлар питомниги) ривожлантиришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларини биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида жорий қилиш;

б) Молия вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда республика ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини (флора ва фауна) асраш ва ривожлантириш бўйича фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, грант маблағларини жалб қилган ҳолда молиялаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқади.

Мавзуга оид