Жамият | 08:15 / 13.02.2020
10430
1 дақиқада ўқилади

«Салар» темирйўл бекатида содир бўлган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди

“Салар” темирйўл бекати яқинидаги жойда “Матиз” электровоз билан тўқнашди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

2020 йил 7 февраль куни тахминан соат 6:20ларда Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлидаги “Салар” темирйўл бекати яқинидаги тартибга солинмаган темир йўлни кесиб ўтиладиган жойда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 

“Матиз” автомобили ҳайдовчиси, 66 ёшли А.А. Охунбобоев-Чуқурсой йўналиши бўйлаб ҳаракатланган машинист Б.Р. бошқарувидаги 3471-сонли поезднинг 2458-сонли электровоз билан тўқнашган.

ЙТҲ сабаби: “Матиз” автомобили ҳайдовчиси яқинлашаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан ва уни ўтказиб юбормасдан темир йўлни кесиб ўтиладиган жойга чиққан.

Мавзуга оид