«Қонун чиқаришда ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак» – Нурдинжон Исмоилов «Human» иши ҳақида
Кечаги воқеалар ҳаммамизга сабоқ бўлсин, деди парламент қуйи палатаси раҳбари.
18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда палата спикери Нурдинжон Исмоилов «Human» хусусий бандлик агентлиги билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Куни кеча содир бўлган воқеаларни ҳаммамиз кўрдик. Ва кечаги воқеалар ҳаммамизга сабоқ бўлсин. Балки ўша пайтда қонун мукаммал бўлмагандир, балки лицензия берувчи ташкилотлардан назорат жараёнида хато ўтган бўлиши мумкин», – деди Нурдинжон Исмоилов.
Унинг қайд этишича, ташкилот тузиб одамларни алдаганлар билан боғлиқ вазият, албатта, охиригача ечимини топади.
«Бироқ биз қонун қабул қилишда ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак. Айниқса, кредит ва пул масалаларидаги қонун лойиҳаларига алоҳида эътибор билан ёндашиш зарур», – дея қўшимча қилди спикер.
Эслатиб ўтамиз, «Human» агентлиги раҳбари Шоҳинур Файзуллаев ўтган ой охирида 1080 нафар фуқаронинг 21 млрд. сўм эквивалентдаги маблағини ўзлаштириб юборганликда айбдор деб топилган эди.
Жабрланувчилар 17 февраль куни Мустақиллик майдони яқинида йиғилишгач, у ерга ҳукумат расмийлари ва Бош вазир Абдулла Арипов етиб борди.
Бўлиб ўтган йиғилишда президент топшириғи билан жабрланувчиларнинг пуллари 3 кунда истисно тариқасида давлат маблағлари ҳисобидан қайтариб берилиши маълум қилинди.
Арипов, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари фаолиятига тақиқ қўйилиши бўйича таклиф киритилишини билдирди.
«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун 2018 йил октябрь ойида кучга кирган.
Мавзуга оид
19:08 / 25.10.2024
Сайловда 1 миллиондан ортиқ фуқаро муддатидан олдин овоз берди
20:25 / 23.07.2024
Хориждаги маҳкум ўзбекистонликлар жазони ватанида давом эттириши мумкинлиги белгиланмоқда
19:14 / 23.07.2024
Ўзбекистонда “тренингчи”лар фаолияти тартибга солинади
14:10 / 09.07.2024