Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари белгиланди
Инспекция ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ҳисобот беради.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Низом билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартиби, шунингдек, унинг раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланди.
Низомга мувофиқ, Инспекция ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига ҳисобот беради.
Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ичимлик сувини оқилона ва самарали ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва реализация қилиш, ичимлик сувидан фойдаланиш, канализация ва окова сувларни тозалаш хизматлари кўрсатиш сохасида техник жихатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатувчи корхоналар томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга йўналтирилган сув таъминоти ва канализация тизими объектлари технологик аудитдан ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиб олишга йўл қўймаслик ҳамда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартлари, сув таъминоти ва канализация тизимидаги шикастланишлар ва аварияларнинг профилактикаси ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларнинг амалга оширилиши, ичимлик суви йўқотилишининг белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатьи назар ер ости ичимлик суви қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ҳудудий инспекциялар орқали амалга оширади.
Мавзуга оид
21:09 / 20.02.2024
Сув қувурлари музлаганда нима қилиш кераклиги тушунтирилди
11:56 / 14.10.2023
«Сувтекин» сув: арзимаган баҳога эга сувнинг тежалишига эришиб бўлмайди
21:43 / 28.08.2023
Ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаблар маълум қилинди
20:12 / 07.08.2022