Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон туризми коронавирусдан кўрадиган зарар 22 млрд долларга баҳоланди
Мутахассислар жаҳон туризмининг янги турдаги коронавирус тарқалишидан кўрадиган зарарини 22 млрд долларга баҳолашди. Уларнинг таъкидлашича, хитойликлар энг кўп пул сарфловчи сайёҳлар ҳисобланади.
Бу ҳақда Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) раҳбари Глория Гевара El Mundo нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Вируснинг жаҳон туризмига таъсири қандай бўлишини айтишга ҳали эрта, бироқ Бутунжаҳон туризм ташкилотида Oxford Economics мутахассислари билан биргаликда дастлабки ҳисоб-китобларни ўтказдик. Уларга кўра, ушбу инқироз соҳага камида 22 млрд долларга тушади. Хитой фуқаролари бирор жойга борганда ҳаммадан кўп пул сарфлайдиган сайёҳлардир”, деб айтган Гевара.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, коронавирус бир ҳафта ичида 21 та янги давлатда, жумладан, Ливан, Уммон, Исроил, Афғонистон, Греция, Дания, Австрия, Эстония, Руминия, Шимолий Македония, Грузия, Покистон, Норвегия, Испания, Бразилия, Жазоир, Швейцария, Хорватия, Баҳрайн, Кувайт ва Польшада аниқланди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
16:40 / 14.05.2025