Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки коронавирусга қарши курашиш учун 12 млрд доллар ажратмоқда
Жаҳон банки коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун биринчи бадал сифатида 12 млрд доллар ажратишини эълон қилди.
Фото: REUTERS / Wana News Agency
“COVID-19’га қарши курашдаги ёрдам пакети 12 млрд долларгача молиялаштиришни ўз ичига олади. Ундан 8 млрд доллари тезкор тартибда ажратилади”, дейилган банк баёнотида.
Таъкидланишича, Жаҳон банки ривожланаётган давлатларга “соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашга, жумладан одамларни эпидемиядан ҳимоялаш учун тиббий хизматлардан фойдалана олишини яхшилаш, касалликлар ортидан эпидемик назоратни кучайтириш, жамоат соғлиғи соҳасидаги тадбирларни фаоллаштириш ва иқтисодиётга таъсирни камайтириш мақсадида хусусий секторда ҳамкорликка” ёрдам беради.
Ёрдам Жаҳон банкига кирувчи ташкилотлар – Ривожланиш халқаро ассоциацияси, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси линиялари орқали тақдим этилади.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025