Спорт | 09:11 / 13.03.2020
13977
1 дақиқада ўқилади
Артета коронавирус юқтириб олгани аниқланди
«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета коронавирусни юқтириб олганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.
Лондон клуби жамоа базаси ёпилганлигини эълон қилди ва яқин орада Артета билан кўришган ходимлар изоляцияга олинди.
«Жуда хафаман. Ўзимни ёмон ҳис қилишни бошлашим билан тест топширдим. Рухсат беришлари билан ишга қайтаман», – деб ёзади Артета.
Артета COVID-19 вирусини юқтириб олганлиги сабабли Лондон клубининг 14 март куни ўтиши керак бўлган АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши баҳси қолдирилади.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024