Beeline ўз абонентлари учун Kun.uz сайтига киришни бепул қилди
Beeline Uzbekistan коронавирус туфайли Kun.uz ва яна 4та сайтга киришни бепул қилди.
«Сизлар Covid-19 коронавирусининг тарқалиши ҳақида йирик ва ишончли манбалардан тезкор ва энг муҳими, расмий маълумотларни олишингизни истаймиз», дейилган компания баёнотида.
Beeline Uzbekistan абонентларидан 18 мартдан бошлаб қуйидаги онлайн янгиликлар нашрларидан фойдаланганда интернет-тўлови ечилмайди:
-Gazeta.uz
-Daryo.uz
-Uznews.uz
-Podrobno.uz
-Kun.uz (Мобил иловага ҳам)
Таъкидланишича, Beeline Uzbekistan абонентлари учун ушбу сайтларга кириш тарифланмайди ва интернет-трафик учун ҳақ олинмайди.
«Бепул кириш маълум IP манзиллари тўпламида тақдим этилади. Бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек, кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, сизнинг тариф режангизга биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланади», дейилади компания изоҳида.
Яъни хабар ичида жойлаштирилган видеоларни (You Tube ва бошқа ҳостинглардаги видеолар) томоша қилиш алоҳида тарифланади ва сарфланган трафик учун ҳақ олинади.
Kun.uz сайтининг Android ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган мобил дастурларини кўчириб олинг.
Мавзуга оид
12:43 / 22.11.2024
РКН VPN ҳақидаги илмий маълумот ва статистикани блоклайди
17:20 / 21.11.2024
GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasia’ни Тошкентга олиб келади
18:00 / 06.11.2024
"Ҳамкорингизни билинг: комплаенс бизнесга хавф-хатарсиз ўсишда қандай ёрдам беради" — Beeline Uzbekistan Тошкентдаги форумга таклиф қилади
18:00 / 04.11.2024