Алишер Хўжаев МТРКнинг тўлақонли раиси этиб тайинланди
У МТРК раиси вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди
Ҳукумат қарори билан Алишер Хўжаев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу муносабат билан у МТРК раиси вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди. Ҳозирга қадар ушбу лавозимда Сардор Мирзакаримов фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил бошига қадар ЎзМТРК раҳбари бўлган, 2017 йил бошида ишдан кетган ва унинг ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритди. Сўнг Бобур Алихонов бир ойга яқин вақт давомида телевидениега раҳбарлик қилди, бироқ 2017 йил август ойи охирида у лавозимдан олинди. Ўша йил августнинг сўнгги кунлари Алишер Хўжаев МТРК раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган, 1985 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
У 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган, 1993—1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.
Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият юрита бошлаган. 1996 йилдан 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.
2001—2002 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Шундан кейин, 2005 йил 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилишни бошлаганди.
Мавзуга оид
18:06 / 05.06.2024
Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан кетди
22:50 / 28.03.2024
МТРК собиқ раҳбари Алишер Хўжаев Кинематография агентлигида иш бошлайди
09:00 / 11.02.2024
Ўзбекистон телевидениеси қандай бўлиши керак?
15:34 / 02.02.2024