Жамият | 15:27 / 19.03.2020
17046
2 дақиқада ўқилади

Бухорода муштумзўрлик билан бошланган жанжал пичоқбозлик билан якунланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 16 март куни соат 17:30да Бухоро вилояти Жондор тумани “Арабхона” қишлоғида 29 ёшли Д.Ч. яшаш уйини олдида ҳамқишлоғи 31 ёшли Ж.С. билан ўзаро тортишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Ж.С. ундан нима сабабдан укаси Б.С.ни урганлиги ҳақида сўраб, юз қисмига икки маротаба мушти билан урганлиги натижасида ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида Д.Ч. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Ж.С.га оғир тан жароҳати етказган.

Натижада Ж.С. тан жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, Д.Ч. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид