Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули вақтинча тўхтатилади
Олий суд раёсати томонидан қабул қилинган қарорга кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон судларида фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилган.
«2020 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг йиғилиши ўтказилди. Унда «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги Раёсат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, сайёр суд мажлислари тўхтатиб турилиши, фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилиши назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, судлар томонидан фақат кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, қарорда барча судлар ишларни техник имконият мавжуд бўлганда видеоконференцалоқа режимида кўрилишини ташкил этиши, суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилиши кўзда тутилган», деилади Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов томонидан тақдим этилган маълумотда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
16:21 / 30.04.2025