Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СЭОА директори: «Касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти»
Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан брифинг ўтказилмоқда. Унда коронавирусга қарши кураш масаласи тўғрисида сўз юритилмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг сўзларига кўра, ҳозирда эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда.
«Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди. Яъни, касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти. Шу орқали эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда», - деди Баҳром Алматов.
Бундан олдин, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмаслиги тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021