Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этади
Коронавирус хавфи туфайли жорий этилган карантин даврида малака ошириш таълим ташкилотлари фаолияти тўхтатилган. Ўқиш карантиндан кейин давом этади, деб хабар бермоқда Кун.уз мухбири.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова карантин даврида малака ошириш таълим ташкилотлари фаолияти тўхтаганини маълум қилди. У бу ҳақда 31 март куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда айтган.
«Карантин даврида ўталмаган малака ошириш ўқиши режа асосида муайян вазият барқарорлашгач, давом этади. Шунингдек, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш фаолияти ҳам қисман тўхтатилган. Айни пайтда, масофадан туриб ҳужжатларни таҳлил этиш ва ўрганиш иши давом эттирилмоқда, холос», - дейди у.
Малака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этадиМалака ошириш ўқишлари карантиндан кейин давом этади 👉 https://kun.uz/33435430
Posted by Kun.uz on Tuesday, March 31, 2020
Эслатиб ўтамиз, карантин туфайли айрим банк кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти ҳам тўхтатилди.
Мавзуга оид
15:47 / 02.07.2024
Ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилади
13:57 / 12.02.2023
“Илгари имтиҳонларни топшириш учун фақат битта имконият бериларди” — мактаб таълимида енгиллашган малака ошириш
11:51 / 07.02.2022
Ўқитувчилар дарсдан ажралмай малака оширадиган тизим ишлаб чиқиляпти
14:34 / 06.11.2021