Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардер карантинни дунёдаги энг катта яхтада ўтказишга қарор қилди
Америкалик продюсер ва миллиардер Дэвид Геффен коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантинни ҳашаматли яхтада ўтказаётганини маълум қилди.
Миллиардер Rising Sun деб номланган яхтанинг суратларини Instagram’да эълон қилган.
“Гренадинада изоляциядаман. Умид қиламанки, барчаси хавфсизликда”, деб ёзган 77 ёшли миллиардер.
Геффен карантинни ўтказаётган яхта дунёдаги энг катта хусусий яхта ҳисобланади. Унинг узунлиги 138 метрни ташкил қилади.
5 қаватли яхтанинг нархи 200 млн долларни ташкил қилиб, у 2004 йилда Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисон буюртмаси билан қурилган.
Яхтада вертолёт қўниши учун қўллаш мумкин бўлган баскетбол майдончаси, кинотеатр, сув ҳавзаси, тренажёр зали, спа ва лифт бор.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
21:55 / 19.08.2024
Британиялик мултимиллионер Майкл Линч яхтаси чўкиб кетганидан сўнг бедарак йўқолди
07:52 / 16.05.2024