Жамият | 11:07 / 16.04.2020
16892
2 дақиқада ўқилади

Стикерсиз ҳаракатланган автомобиллар иштирокида ЙТҲ рўй берди: ҳайдовчи вафот этди

Стикерсиз ҳаракатланган автомобиллар иштирок содир бўлган бахтсиз ҳодисада 1 киши вафот этди, яна бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

15 апрель куни соат 21:00ларда, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Туркистон ҚФЙ, Алимбува МФЙ, Рамадан кўчасида ҳайдовчи И.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз Ёшлик кўчаси томонга бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди. 

Оқибатда, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1968 й.т. М.Н. бошқарувидаги ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган, тўқнашувда “Нексия” русумли транспорт воситаси ёниб кетган.

Оқибатда “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси М.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур холат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Мавзуга оид