Жамият | 16:59 / 17.04.2020
11882
2 дақиқада ўқилади

«Саховатли инсонлар» хайрия лойиҳаси Марғилондаги мингдан ортиқ оилаларга эҳсон тарқатди

Ўзбекистонда карантин жорий этилгач, кўплаб оилалар моддий томондан қийин ҳолатда қолди. Шундай шароитда кўплаб тадбиркорлар ва фаоллар томонидан ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш мақсадида хайрия акциялари ташкил этила бошланди.

Aлбатта, бундай хайрли ишларни ибрат намуна сифатида эътироф этишимиз лозим.

«Саховатли инсонлар» эҳсон лойиҳаси

24 мартдан Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида хайр-эҳсон қилувчиларни бирлаштирган «Саховатли инсонлар» эҳсон лойиҳаси йўлга қўйилган.

Биз лойиҳа ташкилотчиси Aбдуғаффор Эргашев билан боғландик.

«Саховатли инсонлар» лойиҳасига бугунги кунга қадар яхши инсонлардан 120 млн.га яқин миқдорда пул маблағлари келиб тушди. Бундан ташқари, кўплаб тадбиркорлар ўз маҳсулотлари, фуқаролар ҳам рўзғор маҳсулотларини эҳсон қилишмоқда.

Ҳозиргача Марғилон шаҳар ва унинг атрофида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож мингга яқин оилага ёрдам берилди. Бизга барча мутасадди ташкилотлар қўлларидан келганча ёрдамларини беришмоқда», дейди Aбдуғаффор Эргашев.

«Саҳоватли инсонлар» эҳсон лойиҳаси ҳақида телеграмдаги MehrMargilon гуруҳидан керакли маълумотларни олиш мумкин.

Пластик карта орқали пул туширмоқчи булганлар учун: 8600 3104 8392 1268

Муҳаммадазиз Тоиров Тел: +998904070307

Мавзуга оид