Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко жамоасидаги хоккейчида коронавирус аниқланди
Александр Лукашенко коронавирус билан боғлиқ гап-сўзларни бир неча марта телбалик деб атаган ва халқни ваҳимага тушмасликка чақирганди.

Дмитрий Мелешко Фото: Григорий Соколов / РИА Новости
Беларусь президенти Александ Лукашенконинг ҳаваскорлар жамоасида қатнашувчи хоккейчи Дмитрий Мелешкода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат президентининг матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълум қилди.
Эйсмонтнинг билдиришича, спортчи зотилжам ташхиси билан касалхонага ётқизилган ва унда коронавирус аниқланган. Қайд этилишича, Лукашенко у билан мулоқотда бўлмаган, чунки жамоа таътилда бўлган.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, президент коронавирусга тест топширмайди ва масофадан ишлашга ўтади.
Лукашенко коронавирус билан боғлиқ гап-сўзларни бир неча марта телбалик деб атаган ва халқни ваҳимага тушмасликка чақирганди.
Охирги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирусга чалинганлар сони олти мингдан ошган, 51 киши вафот этган. Мамлакатда спорт мусобақалари, хусусан футбол биринчилиги ҳали ҳам давом этмоқда.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда

13:47 / 03.07.2021