Жаҳон | 10:40 / 26.04.2020
50700
4 дақиқада ўқилади

Фото: Пандемия вақтидаги Рамазон

Дунёдаги миллионлаб мусулмонлар учун Рамазон ойи пандемия туфайли жорий этилган чекловлар туфайли иҳоталаниш шароитларида ўтмоқда. Одатда Рамазон вақтида мусулмонлар ибодат учун масжидларда йиғилишар ва ифторликлар уюштиришади. Аммо 2020 йилда диндорлардан уйда қолиш сўралмоқда.

Сараево, Босния ва Герцеговина Фото: PA/ТАСС

Жума куни бутун дунёдаги мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи бошланди. Деярли барча мусулмон давлатларда карантин жорий этилган.

Шу билан биргаликда, айрим давлатлар Рамазон ойи муносабати билан карантин чораларини юмшатган. Хусусан, Сурия, Миср ва Дубайда айрим чекловлар юмшатилган - қўшимча дўконлар очилган, бу кунларда истаганча кўчада бўлиш мумкин.

Покистонда уламолар ҳукумат тақиқига қарамай ўз масжидларини очишди. Покистон шаҳарларидаги кўчаларда карантин нормаларига риоя этилиши полиция ва ҳарбийлар томонидан назорат қилинмоқда. Бу мамлакатда эпидемия бошланганидан буён 12,7 мингдан ортиқ кишида  аниқланган, 269 киши вафот этган.

Покистонда диндорлар полиция кузатувида GETTY IMAGES

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги масжидда эса ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ибодатлар адо этилмоқда. Покистондагидан фарқли равишда бу мамлакатда кўпчилик уйда қолишни афзал кўрган. Ҳолбуки Малайзияда вирусдан зарарланиш ҳолатлари камроқ - 5742 ҳолат ва 98 ўлим.

Куала-Лумпурдаги асосий масжид деярли бўш GETTY IMAGES

Босния ва Герцеговинанинг бош муфтийси Ҳусайн Каазович Сараеводаги масжидда камчилик иштирокида жума намозини ўтказди. Шу кунларда мамлакат Конституцивий суди ҳукумат беш кун ичида одамларнинг ҳаракатига нисбатан чекловни бекор қилиши бўйича қарор чиқарди, суд бу қарорни фуқаролар эркинлигига зид деб ҳисоблаган. Айни вақтда боснияликларга фақат арзирли сабаб билан қисқа муддатга кўчага чиқишга рухсат берилган.

Сараевода жума намози GETTY IMAGES

Кенияда аҳолининг бир қисми ислом динига эътиқод қилади, аммо пандемия туфайли ҳукумат мамлакатдаги барча ибодат жойларини ёпган. Суратда Найробидаги масжид олдига келган киши Қуръон ўқимоқда. Мамлакатда 343 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 14 нафари вафот этган.

Найробидаги масжид ёпиқ REUTERS

Таиланд ҳукумати Рамазон ойи бошланишидан икки ҳафта олдин мусулмонларни пандемия вақтида барча қоидаларга риоя этиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирганди. Диндорлардан бир-биридан масофа сақлаш, қўл бериб кўришмаслик, қучоқлашмаслик, имкон қадар масжидларга ибодат қилиш учун бормаслик сўралган. Суратда - асосан мусулмонлар истиқомат қилувчи Наратхиват провинциясидаги озиқ-овқат бозори.

Мусулмонлар байрам дастурхони учун харид қилишмоқда AFP

Коронавирус пандемияси шусиз ҳам яхши аҳволда бўлмаган Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи фаластинликларни янада қийин ҳолатга тушириб қўйди. Кўпчилик карантин туфайли Исроилдаги иш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Фаластин мухторияти масжидларни ёпишга қарор қилган. Суратда - тиббий ниқоб таққан муаззин мусулмонларни ибодатга чорламоқда.

AFP
Рафах шаҳри, Ғазо сектори, Фаластин Фото: Zuma/ТАСС
Ачех провинцияси, Индонезия Фото: AP/ТАСС
Карачи, Покистон Фото: AP/ТАСС
Таиланд Фото: Reuters
Уиллоу Гров, Пенсильвания штати, АҚШ Фото: AP/ТАСС
Ал-Қудс, Исроил Фото: EPA/Vostock-photo
Париж, Франция Фото: EPA/Vostock-photo
Масжидни дезинфекциялаш, Босния ва Герцеговина Фото: AP/ТАСС
Бангкок, Таиланд Фото: Reuters
Вупперталь, Германия Фото: DPA/ТАСС
Масжиддаги белгилар, Покистон Фото: EPA/Vostock-photo
Нью-Йорк, Америка Қўшма штатлари Фото: Zuma/ТАСС

Мавзуга оид