Фан-техника | 22:48 / 27.04.2020
3827
1 дақиқада ўқилади

Apple коронавирус сабабли янги iPhone’ларни оммавий ишлаб чиқаришни кечиктириши мумкин

Кечикиш коронавирус пандемияси сабабли жаҳонда талабнинг сусайиши ва Осиёга бутловчи қисмлар етказиб бериш занжирининг издан чиқиши билан боғлиқ.

Фото: Reuters

Компания одатда янги iPhone моделларини сентябрь ўрталарида тақдим этади ва ой охирига қадар савдога чиқаради.

Apple компанияси ўзининг янги iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни тахминан бир ойга кечиктириши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Кечикиш коронавирус пандемияси сабабли жаҳонда талабнинг сусайиши ва Осиёга бутловчи қисмлар етказиб бериш занжирининг издан чиқиши билан боғлиқ, дейилади хабарда.

WSJ манбаларининг сўзларига кўра, Apple 2020 йил охирларида тўртта янги iPhone моделини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Компания одатда янги iPhone моделларини сентябрь ўрталарида тақдим этади ва ой охирига қадар савдога чиқаради. Бунинг учун Apple ёз бошларида оммавий ишлаб чиқаришни кучайтиради. Манбаларнинг айтишларича, бу йил ушбу жараён бир ой ортга сурилади.

Мавзуга оид