Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ коронавирусда ибупрофен қабул қилиш тавсия этилмаслигини тасдиқлади
Халқаро тавсияларга кўра, коронавирус инфекциясида ибупрофенни тана ҳароратини туширишда қабул қилиш тавсия этилмайди.
АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда тана ҳарорати ошганда ибупрофен қабул қилиш коронавирус инфекцияси кечишини қийинлаштириши ҳақида савол берилди.
“Ҳа, халқаро тавсияларга кўра, коронавирус инфекциясида ибупрофенни тана ҳароратини туширишда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Агар сиз ўзингиз ва оила аъзоларингизда тана ҳарорати ошганини ёки ЎРВИ аломатларини сезсангиз, ССВнинг қисқа рақамига мурожаат қилинг. Ўзини ўзи даволаш қатъий тавсия этилмайди”, - деди Ҳабибулла Оқилов.
Бундан олдин, коронавирусдан ўлим ҳолатлари хлорохин препарати билан боғлиқ эмаслиги билдирилганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021