Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда душанбадан бошлаб масжидлар очилади
Мамлакатда коронавирус сабабли киритилган чекловлар бекор қилина бошланди – дўконлар, боғлар ва бозорлар очилган, шаҳарлараро автомобил йўлларида ҳаракатланиш тикланган.
Эроннинг қатор туманларидаги масжидлар душанба кунидан очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг коронавирус юқиш хавфи минимал деб топилган 132та туманидаги масжидлар очилади.
Ҳукумат карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда. Ўтган ҳафтада Руҳоний яқин вақт ичида чеклов чоралари юмшатиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинишини маълум қилганди.
Мамлакатда коронавирус сабабли киритилган чекловлар бекор қилина бошланди – дўконлар, боғлар ва бозорлар очилган, шаҳарлараро автомобил йўлларида ҳаракатланиш тикланган.
Эронда коронавирусга чалинганлар сони 97,4 мингдан ошган, 6200 киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
23:21 / 15.05.2025