Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг йирик давлат жамғармаси илк бор активларини сотади
Норвегия маблағ тақчиллиги сабабли Пенсия жамғармаси активларини сотишга мажбур бўлмоқда. Бюджет тақчиллиги 20 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.
Дунёдаги энг йирик давлат жамғармаси ҳисобланувчи ва триллион доллардан кўпроқни ташкил қилувчи Норвегия Пенсия жамғармаси тарихда илк бор ўз активларини сотади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Норвегия ҳукумати давлатнинг эҳтиёжлари у дивиденд ва фоизлардан оладиган суммадан ошиб кетгани сабабли шундай чорага бормоқда.
Норвегия марказий банки раҳбари Ойстен Олсеннинг таъкидлашича, жамғарма ўз активларини сотиш ҳуқуқига эга. У биринчи навбатда облигациялардан халос бўлишга уриниши тахмин қилинмоқда.
Айни вақтда Норвегия бюджети тақчиллиги 20 млрд долларга баҳоланмоқда.
1990 йилда ташкил этилган жамғарма нефтдан олинадиган ошиқча даромадлардан шакллантирилади.
Жамғармада ҳар бир норвегиялик ҳисобида 190 минг доллардан сақланади. Унга дунёдаги барча акцияларнинг 1,5 фоизга яқини тегишли ҳисобланади. Жамғарма апрелда бозорлар қулагани сабабли 113 млрд доллар зарар кўрган.
Мавзуга оид
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин
16:49 / 15.02.2025