Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Оқ уйнинг барча ходимлари коронавирусга кундалик тест топширади
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг барча ходимлари коронавирусга кундалик мунтазам тест топширишларини маълум қилди.
Трампнинг ўзи ва вице-президент Майк Пенс ҳам ҳар куни коронавирусга тест топширади.
Бунга Трампнинг шахсий ёрдамчилардан бирида коронавирус борлиги тасдиқлангани сабаб бўлган.
АҚШ раҳбари журналистлар билан брифингда ўз ёрдамчисидан зарарланмаганига умид қилишини, чунки у билан деярли мулоқотда бўлмаганини айтган.
Трамп коронавирусга нафақат у, балки Оқ уйнинг барча ходимлари, жумладан Майк Пенс ҳам қон топширишини таъкидлаб ўтган.
АҚШ президенти тегишли текширувдан 6 ва 7 май кунлари ўтганини ва натижалар манфий бўлганини қўшимча қилган.
Аввалроқ Трампнинг шахсий камердинери вазифасини бажарувчи АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари хизматчисида коронавирус аниқлангани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
22:06 / 02.12.2024
Трамп ва қудалар: яҳудий қуда элчи, ливанлик қуда маслаҳатчи бўлади
23:29 / 03.07.2021