Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий сувларни бошқариш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этди
Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий сув объектларини бошқариш, фойдаланиш ва қўриқлаш тўғрисидаги келишув лойиҳасини тақдим этди.
Ушбу келишув лойиҳасидан кўзда тутилган мақсад трансчегаравий таъсирларнинг олдини олиш, чеклаш ва камайтириш, трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш, оқилона фойдаланиш эканлиги айтилган.
Келишув лойиҳасига кўра, “томонлар трансчегаравий сув объектлари ва сув хўжалиги иншоотларини бошқариш, фойдаланиш ва қўриқлашда яқиндан ҳамкорлик қилади”.
Томонлар ушбу мақсадда:
– сув ресурсларининг сув хўжалиги иншоотларига тақсимланишини таъминлайди;
– ҳамкорликда трансчегаравий сув объектлари ва сув хўжаликларида сув миқдорини автоматик ҳисоблаш тизимини яратади;
– сув хўжалиги иншоотларини реконструкция, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш-эксплуатация ишлари, техник хизматларни молиялаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
– трансчегаравий сув объектларидан фойдаланиш ва қўриқлаш бўйича мониторингни амалга оширади;
– трансчегаравий сув объектларида янги сув хўжалиги иншоотлари қурилишини келишиб олади;
Ҳужжатда кўрсатилишича, томонлар трансчегаравий сув объектларига нисбатан тенг ҳуқуққа эга ва улардан бошқа тарафга зарар етказмаган ҳолда фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида тўғон девори бузилиши оқибатида 276 квадрат километрдан ортиқ майдон сув остида қолди, шундан 76 кв.км. майдон Қозоғистон ҳудудида жойлашган.
Қозоғистон ҳудудида 10та аҳоли пункти сув тошқинидан жабрланди, 30 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида кўрилган зарар миқдори 404 миллион тенге атрофида.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024