Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Формула-1" чемпионати июлда бошланиши мумкин
22та Гран-придан ташкил топган мавсум 15 март куни Мельбурнда бошланиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Австралия, Нидерландия, Монако ва Франциядаги босқичлар ҳамда Баҳрайн, Хитой, Вьетнам, Испания, Озарбойжон ва Канададаги пойгалар бекор қилинди.
Фото: AFP/Scanpix/LETA
Коронавирус сабабли қолдирилган "Формула-1" синфидаги жаҳон чемпионати Австриядаги иккита Гран-при билан бошланиши мумкин. Хабар қилинишича, Шпильбергдаги Red Bull Ring трассасида 5 ва 12 июль кунлари ўтказиладиган автопойгалар томошабинларсиз бўлиб ўтади.
"Формула-1" пойгачилари ва жамоалар аъзолари Австрияга киришдан олдин коронавирусга тест топширади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, пойга кунлари жамоалар алоҳида меҳмонхоналарга жойлаштирилади.
22та Гран-придан ташкил топган мавсум 15 март куни Мельбурнда бошланиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Австралия, Нидерландия, Монако ва Франциядаги босқичлар ҳамда Баҳрайн, Хитой, Вьетнам, Испания, Озарбойжон ва Канададаги пойгалар бекор қилинди.
Аввалроқ Халқаро автомобил федерацияси (FIA) “Формула-1” автопойгасининг янги мавсумини 5 июлда Австрияда бошланиши вариантини маъқуллаганди.
Мавзуга оид
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025