Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда 15 июндан бозор, қаҳвахона ва ресторанлар очилади
Таъкидланишича, аҳолининг шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиши, тиббий ниқоблардан фойдаланиши мажбурий бўлиб, ушбу талабга амал қилмаганларга нисбатан жарима жазоси қўлланилади.
Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика штаби карантин сабабли фаолияти тўхтатиб қўйилган айрим объектларнинг қайтадан фаолият бошлашига рухсат берди.
"Тожикистонда Covid-19 инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият яхшиланиб бораётганлиги сабабли республика штаби 15 июндан аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасаларнинг фаолият бошлашига рухсат беришга қарор қилди", - дейилади штаб хабарида.
Қарорга мувофиқ, савдо марказлари, бозорлар, меҳмонхоналар, санаторийлар, ошхоналар, қаҳвахоналар, ресторанлар, гўзаллик салонлари ва бошқа объектлар ижтимоий масофаланиш, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши меъёрларга риоя қилган ҳолда очилади.
Таъкидланишича, аҳолининг шахсий ва жамоат гигиенасига риоя қилиши, тиббий ниқоблардан фойдаланиши мажбурий бўлиб, ушбу талабга амал қилмаганларга нисбатан жарима жазоси қўлланилади.
Охирги маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4370 нафар бўлиб, 48 киши вафот этган, 2491 киши соғайган.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024