Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мария Захаровага Россиядаги энг юқори дипломатик мартаба берилди
Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захаровага энг юқори дипломатик мартаба – фавқулодда ва мухтор элчи мартабаси берилди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолаган.
“Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори Захарова Мария Владимировнага фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилсин”, дейилган фармонда.
Фавқулодда ва мухтор элчи Россиядаги энг юқори дипломатик мартаба ҳисобланади. Бу мартабага эга шахс дипломатик хизматдан кетгандан кейин истеъфодаги фавқулодда ва мухтор элчи унвонини олади.
44 ёшли Мария Захарова МГИМОнинг халқаро ахборот факултетини халқаро ҳолат бўйича журналист мутахассислиги бўйича битирган. Инглиз ва хитой тилларини билади. Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори лавозимида 2015 йил августдан бери фаолият юритиб келади.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди
15:39 / 07.05.2025
“Геосиёсий муаммоларни деб ўзбек меваларини истаганимизча ололмаяпмиз” – Ҳиндистон элчиси қароргоҳидан эксклюзив суҳбат
22:02 / 14.04.2025