АҚШ миллий гвардияси жангчилари намойишлар вақтида коронавирус юқтириб олишди
АҚШ миллий гвардиясининг Вашингтондаги бўлинмасида хизмат қилувчи бир қатор жангчилар норозилик намойишларидаги ишдан кейин коронавирусга чалиндилар. Бу ҳақда миллий гвардия матбуот котиби Брук Дэвис маълум қилди.
Вашингтонда афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан кейин юз берган намойишлар иштирокчиларини ушлаб туриш учун 5 мингга яқин аскар ва учувчи сафарбар қилинган. Улардан 1,2 минг нафари Вашингтоннинг ўзидан бўлган, қолганлари эса бошқа ҳудудлардан жалб қилинган.
Дэвиснинг таъкидлашича, вирусга чалинган ҳарбийларнинг аниқ сони ошкор қилинмайди, бироқ ҳозирча улар сони кам. Унинг айтишича, ходимлар ҳимояланганлиги учун бўлинмалар сардорлари жавобгар ҳисобланади.
Дэвис барча жангчилар ўз штатларига қайтишдан олдин коронавирусга текширилишларини айтган. Улар учун 2 ҳафталик карантин вақтида иш ҳақи сақланиб қолади.
7 июнда АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ пойтахтидан миллий гвардия олиб чиқилишини маълум қилган.
Вашингтондаги норозиликлар вақтида ҳуқуқ-тартибот идораларининг 114 ходими жароҳат олган, улардан 22 нафари шифохонага етказилган. 3 июнда Оқ уйга олиб бориш йўллари намойишчилардан оғир техника билан тўсиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024