Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасининг бузилиши ўлимга сабаб бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 13 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида тахминан соат 23:45ларда, туманнинг “Шамоли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1496-км.да, “Гулистон” маҳалласида яшаган Ш.Й. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобили билан қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Узун тумани “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи А.У. бошқарувидаги "ЗИЛ" русумли юк автомобили билан тўқнашган.
Натижада, "Дамас" ҳайдовчиси Ш.Й. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 16 июнь соат 16:30да касалхонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан 16 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024