Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида карантин чоралари кучайтирилади
Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида карантин чоралари кучайтирилмоқда.
«Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади. Фаолияти тўхтатилган айрим назорат маскан(пост)лари қайта тикланади», дейилади вилоят махсус комиссияси қарорида.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида шу вақтгача жами 201та ҳолат қайд этилган. Бугунги тузалганлар билан вилоятда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 119 нафарга етди. Шунингдек, бир бемор вафот этган. Айни вақтда вилоятда 81 бемор даволанмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 26 июндаги қарорига кўра, Қарши шаҳри «яшил» ҳудуд сифатида белгиланганди.
Бунгача Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрида 30 июндан карантин чоралари кучайтирилганди, шунингдек, 1 июлдан Бухоро шаҳрига, 2 июлдан Жиззах шаҳрига кириш-чиқишда назорат қатъийлаштирилди.
Мавзуга оид
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
16:41 / 14.03.2025