Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 1,6 миллиондан ошди
Бразилияда бир кунда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони 602 кишини ташкил этди. Бир кеча-кундузда вирусни юқтирганлар сони 26051 кишига кўпайиб, 1 603 055 кишига етган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг якшанба куни эълон қилган маълумотларида шу ҳақда сўз юритилган.
Умуман, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганидан буён ушбу хасталикдан 64 867 киши ҳаётдан кўз юмган. 906 минг бемор тузалган.
Мамлакатнинг Сан-Паулу, Рио-де-Жанейро, Эспириту-Санту ва Минас-Жерайс штатлари жойлашган жануби-шарқий минтақалари Бразилияда инфекция тарқалаётган ҳудудлар ҳисобланади. Бу ерда 553 мингдан ортиқ вирус юқтирганлар бор ва 29 750 бемор вафот этган. Мамлакат шимоли-шарқидаги 9 штатда 547 минг кишида вирус аниқланган, 20 957 инсон ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025