Жаҳон | 19:26 / 08.07.2020
22535
1 дақиқада ўқилади

Россияда коронавирусга қарши яна бир дори маъқулланди

Фото: АГН «Москва»

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши мўлжалланган «Коронавир» дори воситасини маъқуллади.

Дори фавипиравир асосида «Р-ФАРМ» компанияси томонидан тайёрланади.

25 июнда савдодаги номи «Арепливир» бўлган дори воситаси маъқулланганди. Унинг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи «Фавипиравир»дир. Дори «Промомед» компанияси томонидан тайёрланади. Илгари бу препарат эболадан даволашда қўлланилган.

30 май куни Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган биринчи дори - “Авифавир” мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид