Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси ўз фуқароларини янги хавфли инфекция тарқалаётгани тўғрисида огоҳлантирди
Элчихонанинг таъкидлашича, ҳозирда Қозоғистоннинг учта областида 500га яқин киши зотилжамнинг янги тури билан касалланган, 30дан ортиқ кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси ўз сайтида хитойликларни мазкур республикада зотилжамнинг янги турини чақирувчи хавфли инфекция тарқалаётгани тўғрисида огоҳлантирди.
Элчихона маҳаллий ОАВдаги маълумотларга таяниб маълум қилишича, Атирау, Актюбинск ва Чимкент областларида июнь ўрталаридан бошлаб зотилжамнинг ушбу турига чалиниш ҳолатлари "сезиларли ўсган". Шу билан бирга, "янги ва ҳали ўрганилмаган зотилжамдан ўлим ҳолатлари COVID-19га нисбатан анча юқори" дейилади хабарда.
Элчихонанинг таъкидлашича, ҳозирда Қозоғистоннинг юқорида айтиб ўтилган областларида 500га яқин киши ушбу касалликка чалинган, 30дан ортиқ кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Қўшимча қилинишича, Қозоғистонда йилнинг биринчи ярмида зотилжамдан 1772 киши вафот этган бўлса, биргина июнь ойида 628 киши вафот этган.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда зотилжамнинг номаълум тури қайд этилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.
Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 54,7 мингдан ошган, 264 киши вафот этган.
Мавзуга оид
09:40
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024