Эрдўған Туркия Озарбойжонни Арманистон билан ихтилофда қўллаб-қувватлашини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг давлати Озарбойжоннинг ҳуқуқ ва ерига ҳар қандай тажовузга қарши чиқишини маълум қилди.
“Туркия Арманистон томонидан дўст ва қардош Озарбойжонга қилинган ҳужумларни қатъиян қоралайди”, деб изоҳ берган Озарбойжон ва Арманистон ўртасида чегарада юз бераётган тўқнашувларга Эрдўған.
Унинг таъкидлашича, Туркия “Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош ҳудудлар оккупацияси давом этиши билан боғлиқ кескинлик ортида арман томонининг тизимли ва ақлсиз ҳужумлари” катта кўламли қарама-қаршиликка олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
“Арман томонининг оғир қурол қўллаган ҳолда содир этган охирги ҳужумлари Озарбойжоннинг босиб олинган ерлари билан туташиш чизиғида эмас, балки бевосита икки давлат чегарасида юз берган. Яъни гап чегарани бузиш ёки тўқнашувлар ҳақида эмас, балки Озарбойжонга нисбатан қасддан очиқча тажовуз қилиш ҳақида бормоқда”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президентининг таъкидлашича, бу “Арманистон даражасида амалга оширилмаётган” ҳаракатлардир. У Туркия Озарбойжонни ҳар қандай тажовузга қарши қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
Шунингдек, Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам Озарбойжонни қўллаб-қувватлашини билдирган.
“Биз арман томонининг ҳужумларини қатъиян қоралаймиз. Озарбойжон дарди – бизнинг ҳам дард. Биз қардош халққа ҳамдардлик ва ҳалок бўлганлар яқинларига таъзия билдирамиз”, деб айтган Акар.
Вазирнинг таъкидлашича, “Туркия ва унинг армияси Озарбойжонни унинг босиб олинган ерлари, жумладан Тоғли Қорабоғда Арманистон тажовузига қарши курашда охиригача қўллаб-қувватлашга тайёр”.
12 июлда Озарбойжон-Арманистон чегарасида жанговар ҳаракатлар бошланган. Икки давлат бу ихтилоф бошланишида бир-бирини айбламоқда. Иккала томондан ҳам ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024