АҚШ ҳарбий-денгиз флоти офицери Россияга махфий маълумотлар берганликда айбланмоқда
Чарльз Бриггс Портсмутдаги ҳарбий-денгиз тиббиёт марказида ахборот ва технологиялар соҳасида ишлаган.
АҚШ ҳарбий-денгиз флоти офицери Чарльз Бриггс Россия фуқаросига махфий маълумотлар тақдим этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Virginian-Pilot нашри хабар берди.
Офицер келаси ҳафтада ҳарбий суд олдида жавоб беради. Унинг қандай маълумотларни берганлиги ва Россия фуқароси билан қандай танишганлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Нашрнинг ёзишича, Бриггс Портсмутдаги ҳарбий-денгиз тиббиёт марказида ахборот ва технологиялар соҳасида ишлаган. Офицер ҳукумат компьютеридан рухсатсиз фойдаланиб, тарқатиш учун махфий маълумотларни олишда айбланмоқда.
Тергов фикрича, бу маълумотлар «Қўшма Штатларга зарар етказиши ёки хориж фуқаросига фойда келтириши мумкин».
Қайд этилишича, Бриггс Россия ва Италия фуқаролари билан алоқада эканлиги ҳақида айтмаган, хориж фуқаролари билан алоқада бўлмаганлиги ҳақида ёлғон маълумот берган.
Мавзуга оид
10:12
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони айтилди
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024