Монополияга қарши кураш қўмитаси «UzAuto Motors» АЖга нисбатан иш қўзғатди
Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширувда «UZAUTOMOTORS» АЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузгани аниқланган.
«Қўмита томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, «UzAuto Motors» АЖда «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.
Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, «UzAuto Motors» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди», дейилади қўмита ахборот хизматининг хабарида.
Қайд этилишича, «UzAuto Motors» АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича қўмитанинг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинади. Шундан сўнг қарор натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
Аввалроқ Монополияга қарши кураш қўмитаси раисига «UzAuto Motors» монополиясига оид депутатлик сўрови юборилгани, «Парламент назорати» шаклидаги сўров орқали депутатлар Ўзбекистон автосаноати соҳасидаги монополия масалаларига эътибор қаратишгани хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларини 30 фоизга оширади
08:08 / 07.11.2024
Монополияга қарши орган розилигисиз давлат иштирокидаги корхона ташкил этилган 4 та ҳолат аниқланди
14:06 / 26.10.2024
Таом етказиб бериш хизматлари бозори монополлашди
19:03 / 15.10.2024