Назорат баҳси. Ўзбекистон миллий жамоаси Ўзбекистон U19 устидан иродали ғалабага эришди
Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этган Ўзбекистон миллий жамоаси ва Ўзбекистон ёшлар жамоаси ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.
Миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов сингари ёшлар жамоамиз устози Темуп Кападзе ҳам ўртоқлик ўйини давомида бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди.
Учрашув кутилмаганда Кападзе шогирдларининг устунлиги билан бошланиб, Ҳошимов ва Розиевнинг голлари эвазига ёшлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди – 0:2.
Аммо ўйиннинг кейинги дақиқаларида Вадим Абрамов шогирдлари Бобир Абдухолиқов, Темурхўжа Абдухолиқов ва Азизбек Турғунбоевларнинг голлари эвазига назорат баҳсида иродали ғалабага эришишди – 3:2.
6 август (пайшанба)
Назорат учрашуви. Тошкент.
Ўзбекистон миллий жамоаси - Ўзбекистон U19 - 3:2
Голлар: Бобир Абдихолиқов 27, Темурхўжа Абдухолиқов 62 пен, Азизбек Турғунбоев 77 - Улуғбек Ҳошимов 10, Руслан Розиев 22 пенальтидан.
Ўзбекистон: Машҳур Муҳаммаджонов, Игорь Голбан, Исломжон Қобилов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Шароф Муҳитдинов, Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов, Бобир Абдихолиқов.
Ўзбекистон U-19: Абдувоҳид Неъматов, Одил Абдумажидов, Аслиддин Тоштемиров, Мурод Ҳожимбердиев, Саид Азамат Мирсаидов, Бектемир Абдуманнонов, Диёрбек Раҳимқулов, Отабек Жўрақўзиев, Даврон Анваров, Улуғбек Ҳошимов, Руслан Розиев.
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
22:31 / 14.06.2022
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
15:06 / 14.06.2022
Ўзбекистон–Ироқ ўйинидаги тартибсизлик учун 19 киши жавобгарликка тортилди
22:48 / 08.06.2022