Ўзбекистон | 09:11 / 31.08.2020
79562
3 дақиқада ўқилади

Ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари ўзгарди

Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича:

Президентнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон фармонига мувофиқ ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш белгиланган;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва топшириқлари билан 2018 — 2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 116 та уй-жойлардан:

350 таси фойдаланишга топширилган;

296 таси ёшлар томонидан рад этилган ва 556 тасининг қурилиши бошланмаган;

2019 йилда 558 та ва 2020 йилда 356 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари
РЎЙХАТИ

Қарорга кўра, ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари 2020 йил ва кейинги йиллар учун қуйидагича белгиланди:

ёш оилаларга уй-жойлар шаҳарларда ва қишлоқ жойларида 1 йиллик имтиёзли давр билан (илгари 3 йил эди) ҳамда дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади (илгари қишлоқ жойларидаги уй-жойлар учун бу муддат 15 йил эди).

Бунда квартиранинг дастлабки бадали:

шаҳарларда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори билан тасдиқланган квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартларига мувофиқ;

қишлоқ жойларда — сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Мавзуга оид