Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бедарак йўқолган жанубий кореялик амалдор Шимолий Кореяда отиб ташланди
Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги Шимолий Корея чегараси яқинида йўқолиб қолган жанубий кореялик амалдор Шимолда отиб ўлдирилгани, сўнгра унинг жасади кремация қилинганини маълум қилди. Амалдор Жанубий Корея денгиз ва балиқчилик жўжалиги вазирлигида ишлаган.
“Ҳарбийларимиз бу шафқатсиз хатти-ҳаракатни қатъиян қоралайди ва бунга тушунтириш беришга ҳамда айбдорларни жазолашга чақиради”, деб айтилган Жанубий Корея мудофаа вазирлигида. Вазирликда тахмин қилинишича, жанубий кореялик Шимолий Кореяга қочишга уриниш вақтида ўлдирилган.
21 сентябрда бортида йўқолган амалдор бўлган кема икки давлат ўртасидаги денгиз чегарасидан 10 км узоқликда инспекцияни амалга оширган. Амалдорнинг ҳамкасблари шу куни унинг йўқолгани ҳақида соҳилбўйи қўриқлаш хизматини хабардор қилишган. Шундан кейин денгиз ва ҳаво техникасини жалб қилган ҳолда амалдорни қидириш бўйича операция бошланган. Ҳарбий разведка маълумотларига кўра, йўқолган амалдор Шимолий Кореяда 22 сентябрда аниқланган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025