Жаҳон | 21:00 / 28.09.2020
15479
1 дақиқада ўқилади

Норов Тоғли Қорабоғдаги кескин вазият юзасидан баёнот берди

ШҲТ бош котиби томонларнинг тез вақт ичида куч қўллашни тўхтатиши ва музокаралар жараёни бошланишига умид билдирган.

Фото: Sputnik

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Тоғли Қорабоғ низоси кескинлашганидан хавотир билдирди.

«Ташкилот томонларнинг тез вақт ичида куч қўллашни тўхтатиши ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш тамойили асосида музокаралар жараёни бошланишига умид билдиради», - дейилади ШҲТ бош котиби Владимир Норов баёнотида.

Бундан ташқари, ШҲТ Озарбойжон ва Арманистон билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий зиддият яна тикланди. Икки мамлакатда ҳам ҳарбий ҳолат эълон қилинган.

Аввалроқ Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги кескинлик бўйича баёнот берганди.

Мавзуга оид