Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Nexia автомашинасини сотиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида 2020 йил 3 февраль куни фуқаро И.Б. Қўқон кўчасида таниши Х.А.нинг ишончига кириб, 9800 АҚШ доллари эвазига Nexia русумли автомашинасини сотиб олишга келишган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, И.Б. 3000 АҚШ доллари пулларини бериб автомашинани олиб кетиб, қолган 6000 АҚШ доллар пулларини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.Б.га нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025