Ўзбекистон | 15:05 / 06.10.2020
33378
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Қирғизистон фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий қилди - ОАВ

Бугундан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи мамлакатлар фуқаролари учун кириш чекловларини жорий қилди.

Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматига (ДЧХ) асосланиб, маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Кучишлатар тузилма матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ўзбек томони Қирғизистон ва учинчи давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш бўйича чекловларни жорий қилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин.

Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилади.

Бундан ташқари, маҳкамадагилар давлат чегарасида вазият барқарорлигини, Қирғизистон ДЧХнинг бўлинмалари эса давлат чегарасини қўриқлашнинг кучайтирилган режимига ўтказилганлигини таъкидлади.

Мавзуга оид